АҚШда тез тиббий ёрдам вертолёти қулаб тушди

Олам

image

Кеча, 6 октябрь куни АҚШнинг Калифорния штати Сакраменто шаҳрида тиббий хизматлар кўрсатувчи Reach вертолёти қулаши оқибатида уч киши жабрланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотларга кўра, 6 октябрь куни соат 19:00 атрофида вертолёт Калифорния университетининг “Devis” тиббиёт марказидан ҳавога кўтарилган ва ҳалокатдан бир неча дақиқа олдин шимолга қараб йўл олган. Бортида учувчи, ҳамшира ва фельдшер бўлган вертолёт  50 автострада, 59-кўча яқинида ерга қулаган.

Сакраменто ўт ўчирувчилар капитани Жастин Силвиянинг айтишича, жабрланган икки аёл ва бир эркак оғир аҳволда маҳаллий шифохонага олиб кетилган. Ходимлардан бири вертолёт остида қолиб кетгани сабаб маҳаллий фуқароларнинг ёрдами билан олиб чиқилган. Воқеа жойига соат 19:08 атрофида ёнғин ўчириш хизмати ходимлари ва тез ёрдам машинаси жўнатилган.

Калифорния йўл патруль хизмати вакили офицер Майкл Харпер ҳалокат автомобиль йўлларини тўсиб қўйганини айтиб, йўл узоқ вақтга ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг Сидней шаҳри жануби-ғарбида бортида бир неча киши бўлган вертолёт автомобиль устига қулаб тушган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ вертолёт тез тиббий ёрдам Калифорния

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг