Сиднейда вертолёт автомобиль устига қулади. Қурбон бор

Олам

image

Австралиянинг Сидней шаҳри жануби-ғарбида бортида бир неча киши бўлган вертолёт автомобиль устига қулаб тушди. Бу ҳақда “Daliy Mail” хабар берди.

Маълумотларга кўра, бугун, 3 октябрь куни маҳаллий вақт 13:30 атрофида Банкстаун аэропорти яқинидаги Бирч кўчасида вертолёт машина устига қулаган.

Ҳалокат жойига фавқулодда хизматлар етиб келганида, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлгани аниқланган ва 19 ёшли йигит оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Қайд этилишича, йигит умуртқа поғонасидан жиддий жароҳат олган.

“Полиция фожиа сабабларини текширишни бошлаган. Тергов жараёнлари Австралия транспорт хавфсизлиги бюроси билан ҳамкорликда амалга оширилади”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Ғор вилоятида “Толибон” муваққат ҳукуматининг кончилик ва нефть вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрий ҳамда вилоят ҳокими Ҳаётуллоҳ Муборак бўлган вертолёт қулаб тушган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Австралия вертолёт Сидней Қурбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг