АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик 8 умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди (фото)
3-саҳифа
−
18 Май 2023
136142017 йилда Нью-Йоркда теракт содир этганликда айбдор деб топилган Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов Америка суди томонидан кетма-кет саккиз карра ва бир вақтнинг ўзида яна иккита умрбод ҳамда яна 260 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
АҚШдаги Нью-Йорк жанубий округи прокурори Дамиан Уильямснинг тушунтиришича, саккиз карра умрбод қамоқ жазоси Соипов теракт содир этганида ҳалок бўлган саккиз кишининг ҳаётидир ва 260 йил қамоқ жазоси 18 та қотилликка уриниш учун, жумладан, тўрт нафар бола учун энг кўп жазо сифатида тайинланган.
“Ҳукм Сайфулло Соиповнинг ИШИД томонидан пухта режалаштирилган терактда саккиз нафар бегуноҳ қурбонларни ваҳшийларча ўлдиргани учун бутун умрини федерал қамоқхонада ўтказишини билдиради”, дейди унинг ишини олиб борган Бош прокурор Меррик Гарланд.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январида ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповни 2017 йилда Нью-Йоркда теракт содир этиш ва саккиз кишини ўлдиришда айбдор деб топган. Март ойида Соипов устидан маҳкама жараёнида иштирок этган ҳакамлар ҳайъати ўлим жазоси учун зарур бўлган бир овоздан ҳукм чиқара олмагани, шу боис айбланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши хабар қилинган эди.
Маълумот ўрнида, Сайфулло Соипов 1988 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йилда у Green Card лотереясини ютиб, АҚШга кўчиб ўтган. АҚШда Соипов оила қуриб, юк машинаси ҳайдовчиси, кейинроқ Убер ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь