АҚШда тарихдаги энг даҳшатли торнадо юз берди

Олам

image

10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси АҚШ шарқида жойлашган Кентукки штатида торнадо содир бўлди. Бунинг оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда штат губернатори Энди Беширга асосланиб ТАСС хабар берди. 

“Бизнинг фикримизча, бу ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишидан ошади, балки 70 ёки 100 га яқин бўлади”, дейди Энди Бешир.

Қайд этилишича, торнадо Мэйфилд шаҳридаги шам заводининг томига ҳам зарар етказган. 

Губернаторнинг сўзларига кўра, ярим тунгача штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Штат ҳокимияти Миллий гвардияни одамларни қидириш, шунингдек торнадо оқибатларини бартараф этишга жалб қилган.

Губернаторнинг сўзларига кўра, ушбу торнадо штат тарихидаги энг даҳшатлиси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

торнадо

Баҳолаганлар

1074

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг