АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид қурилади

Жамият

image

Америка Қўшма Штатларида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда “Дунё АА” хабар берди.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги (АҚШ) Бош консулхонаси вакиллари Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказган.

Мулоқот давомида Бош консулхона делегацияси Цинциннати шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Ўзбекистон жоме масжиди қурилишига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишган. “Hamkor Uz Cincinati Association” мулки ўлароқ 8665 State Route 48, Maineville, Ohio 45039 манзилида жойлашган 2,7 гектар майдон кўздан кечирилган.

Айни пайтда “Hamkor Uz Cincinati Association” ўзбек диаспораси ташкилоти Огайо штатининг архитектура ва қурилиш компаниялари ўртасида қурилажак бинони лойиҳалаш ва дизайн сметаларини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат олиш хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар ва 100 дан ортиқ автомобиль учун тураргоҳ барпо этилади. 

Шунингдек, мажмуада “Hamkor Uz Cincinati Association” ўзбек диаспораси ваколатхонаси ҳамда ўзбек тили ва адабиёти, одобнома ва бошқа фанлар бўйича ватандошларимиз фарзандлари ўқийдиган синф хоналари жойлашади.

Лойиҳа Америка Қўшма Штатларида яшовчи ватандошлар томонидан амалга ошириладиган эҳсон маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ масжид

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг