АҚШда республикачи сенаторларда ҳам коронавирус аниқланди
Олам
−
03 Октябрь 2020
3059АҚШда Конгрессининг республикачи сенатори Том Тиллис 2 октябрь куни ўзига коронавирус ташхиси қўйилганини эълон қилди.
“Бугун кечқурун COVID-19 га топширган тестим натижаси мусбат эканлиги маълум бўлди. Мен шифокор тавсияларига амал қиламан. Ўзимни яхши ҳис қиляпман”, деб ёзган сенатор ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Шунингдек, яна бир республикачи сенатор Майк Ли ўзининг коронавирусга чалинганини эълон қилган.
Маълумотларга кўра, иккала сенатор ҳам 26 сентябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган тадбирда қатнашган. Унда АҚШ Президенти Дональд Трамп Эми Кони Барреттни АҚШ Олий суди судьяси лавозимига номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Биринчи хоними Мелания Трампда коронавирус тести мусбат натижа берганди. Бу ҳақда Трамп 2 октябрь куни ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь