АҚШда отишма: бир полициячи ҳалок бўлди

Жамият

image

Жорий йил 7 август куни Чикаго шаҳрининг жанубий чеккасида юз берган отишма оқибатида бир полициячи ҳалок бўлди, яна бир полициячи оғир аҳволда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, отишмадан сўнг икки нафар полициячи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Улардан бири яраланган, иккинчиси эса тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Полиция вакилининг аниқлик киритишича, икки нафар гумонланувчи ҳибсга олинган, бир нафари эса ўқ егани сабаб шифохонага жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳрида юз берган отишмада ҳам бир полициячи ҳалок бўлган. Бундан ташқари, июль ойида Оқ уйдан атиги икки китометр узоқликда ҳам отишма юз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг