АҚШда навбатдаги отишма: 9 киши яраланди
Олам
−
30 Май 2023
3007Америка Қўшма Штатларининг Голливуд (Флорида штати) шаҳрида отишма юз берди, камида тўққиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг таъкидлашича, яраланганлар орасида камида бир бола ҳам бор.
Қайд этилишича, бир киши қўлга олинган, яна бир гумонланувчи қидирилмоқда. Дастлабки суриштирув давомида воқеага жанжал сабаб бўлгани аниқланган.
Таъкидлаш жоиз, бу каби отишмалар АҚШда тез-тез содир бўлиб туради. Уларда кўплаб инсонлар, ҳаттоки, бегуноҳ болалар ҳам вафот этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 январь куни АҚШда содир бўлган серияли отишмалар 18 кишининг умрига зомин бўлганди.
Кейинроқ, 27 март куни АҚШнинг Нэшвилл шаҳридаги бошланғич мактабда фожиали отишма бўлди. Оқибатда 9 ёшли уч нафар ўқувчи ва уч нафар мактаб ходими ҳалок бўлди.
Президент Жо Байден эса қуролга эгалик қилиш устидан назоратни кучайтиришни назарда тутувчи фармонни имзолаб, қуроллар устидан назоратни кучайтирмоқчилигини айтганди. У Конгрессни бундай жиноятларга қарши курашиш учун чора кўришга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь