АҚШда мусулмонларга нисбатан камситиш ҳолатлари 70 фоизга ошди – “Reuters”

Олам

image

АҚШда мусулмонлар ва фаластинликларга нисбатан камситиш ва ҳужумлар 2024 йилнинг биринчи ярмида Ғазо секторида давом этаётган можаролар фонида 70 фоизга ошган. Бу ҳақда Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) маълумотларига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Аниқлик киритилишича, 2024 йилнинг ўтган олти ойи давомида CAIR мусулмонлар ва фаластинликларга нисбатан камситиш ҳолатлари, шунингдек, нафрат билан боғлиқ жиноятлар ҳақида 4,9 минг хабар олган. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 70 фоизга ошган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг қайд этишича, энг кўп мурожаатлар таълим, иш ва бошпана соҳасидаги камситишлар билан боғлиқ. Бутун 2023 йил давомида CAIR 8 мингга яқин бундай шикоятларни қабул қилди, шу жумладан йилнинг сўнгги уч ойида – Фаластин-Исроил можароси авж олган пайтда 3,6 мингта шикоят тушди.

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторидаги уруш оқибатида 39 минг фаластинлик ҳалок бўлди ва 90,1 минг киши яраланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг