АҚШда Москвага микроэлектроника экспорт қилишда айбланган россиялик ҳибсга олинди

Олам

image

Россия фуқароси Денис Постовой АҚШнинг Сарасота шаҳрида (Флорида штати) Россияга ҳарбий иловалар билан микроэлектроникани ноқонуний етказиб берганликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда кеча, 16 сентябрь куни АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

"Россия фуқароси, Сарасота шаҳридан 44 ёшли Денис Постовой бугун эрталаб Экспорт назоратини ислоҳ қилиш қонунини бузиш, контрабанда, пул ювиш ва АҚШга қарши фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди", дейилади вазирлик баёнотида.

Америка расмийларига кўра, Постовой Украинадаги можарода қўлланилиши мумкин бўлган икки мақсадли технологияларни Россияга ноқонуний экспорт қилган.

19 сентябрь куни уни ҳибсда сақлашни давом эттириш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made