АҚШда кимёвий модда сизиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди 

Олам

image

АҚШнинг Техас штатидаги LyondellBasell корхонаси заводида кимёвий модда сизиши юз берди. Оқибатда камида икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳат олган. Бу ҳақда ABC13 Houston хабар бермоқда. 

“Ла Порт шаҳридаги мажмуамизда этан кислотаси сизиши содир бўлди. Ҳодиса натижасида икки киши ҳалок бўлди. Тўрт киши куйиш жароҳатини олди, улар тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кетилди”, дейилган компания хабарида. 

Таъкидланишича, LyondellBasell’да модда сизишини тўхтатишга муваффақ бўлинган. Ҳаво сифати назорат қилинган, маҳаллий аҳоли хавф остида эмас. Фавқулодда ҳолат жойида тезкор бўлимлар мавжудлиги таъкидланган. 

Аввалроқ, Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Bayer кимёвий заводида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Сўнгги маълумотларга кўра, портлашдан кейин ёнғин содир бўлган. Портлашда камида икки киши ҳалок бўлган, ундан кейин содир бўлган ёнғин натижасида эса 31 киши жароҳат олган. Яна беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ модда

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг