АҚШда инфляция 41 йил олдинги антирекордни янгилади

Олам

image

Июнь ойида АҚШда истеъмол нархлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,1 фоизга ўсди, бу 1981 йил ноябридан бери энг катта ўсишдир. Бу ҳақда бугун, 13 июль куни АҚШ Меҳнат вазирлиги эълон қилган маълумотлар дарак бермоқда.

“Барча товар гуруҳлари бўйича ҳисобланган индекс июнь ойида якунланган йиллик давр учун 9,1 фоизга ўсди, бу 1981 йил ноябрь ойида якунланган даврдан кейинги йиллик энг катта ўсишдир”, дейилади ҳужжатда.

Энергия нархлари индекси ўтган йил давомида 41,6 фоизга ўсган, бу 1980 йил апрель ойидан буён бир йил ичидаги энг катта ўсишдир.

“Озиқ-овқат нархлари индекси июнь ойида якунланган йиллик даврда 10,4 фоизга ўсди, бу 1981 йил февраль ойида тугаган даврдан бери энг катта ўсишдир”, дейилади вазирлик ҳисоботида.

Бундан бир ой аввал, май ойида истеъмол нархларининг йиллик ўсиш суръати 8,6 фоизни, апрель ойида эса 8,3 фоизни ташкил этган эди. Июнь ойининг ўрталарида Федерал захира тизими (ФЗТ) инфляцияга қарши курашиш учун сўнгги ўн йилликларда биринчи марта базавий фоиз ставкасини бирданига 75 базавий пунктга, яъни 1,5-1,75 фоизгача оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ инфляция

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг