AҚШда иқтисодий инқироз бошланди

Олам

image
Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди north_east

Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди

AҚШнинг энг йирик сармоявий банкларидан бири бўлган “Bank of America” Қўшма Штатлардаги молиявий инқироз бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда молия ташкилотининг етакчи таҳлилчиси Мишель Мейернинг ҳисоботига асосан CNBC телеканали хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Aмерика иқтисодиётидаги рецессияни олдини олиш мумкин эмас ва муаммоларнинг асосий сабаби коронавируснинг тарқалишидир. 

“Биз расмий равишда Aмерика иқтисоди рецессия ҳолатига тушиб қолганини эълон қиламиз”, деб ёзади таҳлилчи.

Мейер AҚШда ишсизликнинг кучайиши, истеъмолчилар ишончининг йўқолиши ва жамғармалар камайиши тахминини билдирган. Бундан ташқари, унинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг иккинчи чораги якунига кўра, AҚШ иқтисодиётида чоракдан чоракгача ЯИМ 12 фоизига пасаяди.

“Bank of America” меҳнат бозори истиқболларини баҳолаб салбий прогнозни маълум қилган. Мейернинг сўзларига кўра, AҚШда ишсизлик даражаси яқин келажакда икки баравар ортади ва ишсизлар сони иккинчи чорак давомида ойига миллион кишига кўпайиб, жами 3,5 миллион кишига етади.

Бироқ, “Bank of America” инқироз қанчалар кучли бўлишига қарамай қисқа муддат давом этади деб ҳисобламоқда. 

“Инқироз жуда қаттиқ бўлса-да, узоқ давом этмайди деган умидддамиз”, деб ёзган Мейер.

Шунингдек давлат иқтисодиётни рағбатлантиришга эътибор бермаслиги кераклигини таъкидлаган.

Маъулумот учун, коронавирус эпидемияси, шунингдек, OPEC ва Россия ўртасидаги битимининг бузилиши туфайли юзага келган нефть нархларининг пасайиши глобал фонд бозорларига кучли таъсир ўтказди. Сўнгги бир ярим ҳафта ичида фақат AҚШ фонд биржалари 30 фоизга “қулади”, Brent маркали нефть 2 март куни 52,36 доллардан 19 мартга келиб 25 долларгача тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодий инқироз

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг