АҚШда ичида сайёҳлар бўлган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига қараб кетаётган сайёҳлар автобуси ҳалокатга учраб, беш киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб, “New York Post” хабар берди.

Воқеа 22 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Интерстейт шарқий автомагистралида, Нью-Йорк штатининг Пембрук шаҳри яқинида юз берган. Нашр маълумотларига кўра, автобусда 51 йўловчи бўлган. Автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ажратувчи чизиғидан чиқиб кетган, кейин эса кескин бурилиш қилган ва оқибатда ариққа тушиб кетган. Нашр автобусда 52 йўловчи бўлганини билдирган. Айрим йўловчилар автобус ойналаридан ўзларини ташлаган.

Авария оқибатида ағдарилган автобус остида 20 дан ортиқ йўловчи қолиб кетган. Орадан бироз вақт ўтиб, беш кишининг ҳалок бўлгани маълум бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида бир бола ҳам бор. Жароҳатланганлар вертолёт ёрдамида ҳодиса жойидан Буффало шаҳри атрофидаги шифохоналарга олиб кетилган.

Автобус ҳайдовчиси тирик қолган, у ҳозирда нима сабабдан бошқарувни йўқотгани аниқланиши учун сўроқ қилинмоқда. CNN маълумотларига кўра, автобусдаги кўплаб йўловчилар инглиз тилида яхши гапира олмаган, улар орасида Хитой ва Филиппиндан келган сайёҳлар ҳам бўлган. Шу сабабли полиция ҳодисани тергов қилиш жараёнида таржимонлардан фойдаланишга мажбур бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган магистралнинг бу қисми авария оқибатларини бартараф этиш учун вақтинча ёпиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Шимолий Мармара автомобиль йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатда 4 киши ҳалок бўлганди, 26 киши жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Нью-Йорк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made