АҚШда бир қанча россиялик олигархларга нисбатан суд жараёни бошланди
Олам
−
23 Февраль
5340Россиянинг Украинага бостириб киришининг икки йиллиги арафасида Қўшма Штатлар бир қанча россиялик олигархларга нисбатан суд жараёни бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
“Адлия вазирлиги Путин урушига туртки бўлаётган ноқонуний пул оқимини тўхтатиш ва уни қўллаб-қувватлашда давом этаётганларни жавобгарликка тортишга ҳар қачонгидан ҳам содиқдир”, дейди АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланд.
У ўз бўлими томонидан Кремль учун муҳим рус "ҳарбий ўйинчилари"нинг таъқиб қилинишини таъминлаш ва активларини мусодара қилиш учун бир қатор чоралар кўрганини эълон қилди.
АҚШнинг Нью-Йорк, Вашингтон, Флорида ва Жоржия штатларида бир нечта олигархларга, жумладан, Россиянинг иккинчи йирик банки ВТБ раҳбари Андрей Костинга нисбатан иш очилган. Костин пул ювиш ва санкциялардан бўйин товлашда айбланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, унинг иккита яхтаси бор, уларнинг умумий қиймати 125 миллион евродан ортиқ.
Шунингдек, АҚШ ҳукумати Россиянинг “Открытие” банкининг асосчиларидан бири Вадим Беляевни ҳибсга олди, у Нью-Йоркка кўчиб ўтгач, фамилиясини Вольфсонга ўзгартирган. АҚШ Адлия вазирлиги кеча, 22 февраль куни у билан бирга АҚШ фуқароси Гэннон Бондни ҳам ҳибсга олган.
Вазирлик баёнотида айтилишича, Беляев ва Бонд ВТБ раҳбари Андрей Костинга қарши 2018 йилда киритилган санкциялардан қочиш схемасида иштирок этган. Хусусан, улар Костиннинг Колорадо штатидаги Аспен курорт шаҳрида жойлашган мулкини сотишга тайёрлаган.
Расмий маълумотларга кўра, Костин 2010 йилда Аспен шаҳридан 13,5 миллион долларга уй сотиб олган, бироқ бу мулк АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан санкциялар рўйхатига киритилган. Бошқарма ВТБ раҳбари мулкни 12 миллион долларга сотишни мақсад қилганини маълум қилган. АҚШ Адлия вазирлиги Костинни чеклов чораларини бузганликда ва пул ювишда сиртдан айблади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь