АҚШда бензин нархи тарихий максимумини янгилади

Олам

image

Қўшма Штатлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи рекорд даражага етди ва бир галлон (3,785 литр) учун 4,17 доллардан ошди. Буни 60 мингдан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчалари нархларини кузатувчи нотижорат Америка автомобиль ассоциацияси (ААА) маълумотлари тасдиқлайди.

Унинг маълумотларига кўра, кеча, 8 март куни эрталаб АҚШда бир галлон бензиннинг ўртача нархи 4,173 долларга етган. ААА веб-сайтида айтилишича, бу тарихдаги энг юқори ўртача ёқилғи нархидир. CNN телеканалининг таъкидлашича, аввалги антирекорд 2008 йилнинг июль ойида ўрнатилган, ўшанда АҚШ ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин нархи бир галлон учун 4,11 долларга этган.

Апрель ойида етказиб бериладиган WTI маркали нефть фючерслари нархи кеча куни 5,34 долларга (4,47 фоиз) ошиб, бир баррель учун 124,74 долларни ташкил қилди.

2021 йилда АҚШ умумий нефть импортида Россиянинг улуши 2020 йилга нисбатан 2,7 баравар кўпайиб, қарийб 3 фоизни ташкил этган. Россиядан нефть маҳсулотлари импорти 1,5 фоизга ошиб, 172,586 миллион баррелга етган. Улар, асосан, Гавайи ороллари ва қирғоқларга импорт қилинади, бу эрда нефтни қайта ишлаш корхоналари Американинг йирик конларини боғлайдиган қувурларга кириш имконига эга эмаслар. 19-25 феврал кунлари АҚШ Россиядан нефт импортини нолга туширди.

Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Россиядан барча турдаги энергия маҳсулотлари импортига тақиқ қўйгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

668

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг