АҚШда Беларусга авиачипта сотиш тақиқланди

Олам

image

АҚШ Транспорт вазирлиги АҚШ ва Беларусь ўртасида авиачипталарни сотишни тақиқловчи буйруқ кучга кирганини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.

Қайд этилишича, тақиқ ушбу йўналиш бўйлаб учадиган бошқа авиакомпанияларнинг самолётларига парвозларга ҳам тегишли. Вазирлик 29 июнь куни тақиқлашни тавсия қиладиган буйруқ лойиҳасини тайёрлади. Ушбу қадам “Ryanair” самолётининг Минскка мажбурий равишда қўнишига АҚШ Давлат департаментининг “АҚШ ва Беларусь ўртасида саёҳат қилишни чеклаш Вашингтон ташқи сиёсий манфаатларига жавоб беради”, деган баёнотига жавобан қабул қилинди. Ҳужжат бир неча ҳафта давомида АҚШ ҳукумати томонидан кўриб чиқилди.

Буйруқда АҚШ ҳукумати Америка Қўшма Штатларининг миллий манфаатларига мос келадиган ҳар қандай ҳаво қатнови учун, шу жумладан “инсонпарварлик ёки миллий хавфсизлик сабабли” имтиёзлар бериши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Маълумот ўрнида, 23 май куни Грециянинг Афинасидан Литванинг Вильнюс шаҳрига учиб кетаётган “Ryanair” авиакомпаниясининг самолёти Минскга қўндирилди. 

Маълум бўлишича, самолёт бу вақтда Беларусь осмонида парвоз қилаётган бўлган ва мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли МиГ-29 қирувчиси йўловчи самолётининг мажбурий тарзда қўндирилишини таъминлаган. Расмийлар бундай фавқулодда ҳаракатга самолётда бомба борлиги ҳақидаги хабарни сабаб қилиб кўрсатди. Кейинчалик, бу хабар ўз тасдиғини топмади. 

Маълум бўлишича ушбу самолёт бортида бомба эмас, Беларусда терроризмга алоқадорлар рўйхатига киритилган журналист Протасевич бўлган ва у дарҳол ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made