“Ҳали одам эмас-ку”. АҚШда аборт тақиқланишига қаршилар митинг уюштирди

Олам

image

Кеча, 24 июнь куни минглаб одамлар Вашингтон марказидаги АҚШ Олий суди биноси олдига йиғилиб, аборт ҳуқуқлари бўйича федерал кафолатлар олиб ташланганига қарши норозилик билдиришди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, суд ҳукм чиқарганидан сўнг, дарҳол норозилар тўплана бошлаган. Шу тариқа, саккиз соатдан ортиқ вақт давомида норозилик намойишлари тинмаган. Митингда иштирок этганларнинг катта қисми аёллар, аммо эркаклар ҳам етарли даражада бўлган.

Иштирокчилар бола туғилишида аёлларни танлаш ҳуқуқидан маҳрум қилмасликка чақириб, “Аборт инсоннинг асосий ҳуқуқидир”, "Аборт соғлиқни сақлаш [хизматлари]нинг бир қисмидир" деган ёзувлар бор плакатлар билан келган. Намойишчилардан бири – ҳомиладор бўлган аёл суд биносига қорнида "Ҳали одам эмас-ку" деган ёзув билан келган.

"Мен бу ердаман, чунки ҳар ким ҳаётда ўз танловини қилиш ҳуқуқига эга. Ҳамма ҳам ота-она бўлишни хоҳламайди. Умуман олганда, ҳеч кимни оналикка, ота-она бўлишга мажбурламаслик керак", дейди намойишда иштирок этаётган аёллардан бири.

Шу билан бирга, оломон орасида абортга қарши бўлганларни ҳам учратиш мумкин бўлган, улар суд биносига суд қарорини қўллаб-қувватлаш учун келган. Ушбу намойишчилардан бири бир неча бор суд ҳукмига қарши бўлганлар, жумладан, юқорида тилга олинган ҳомиладор аёл билан ҳам жанжаллашиб кетган.









Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июнь куни АҚШ Олий суди 1973 йилда конституциявий кафолатланган аборт ҳуқуқини ўрнатган “Роу Уэйдга қарши” ишни бекор қилди.

Маълумот учун, “Роу Уэйдга қарши” иш – АҚШ Олий судининг абортнинг қонунийлиги тўғрисидаги муҳим қарори. Бу Қўшма Штатлар тарихидаги энг сиёсий аҳамиятга эга қарорлардан биридир.

Суд қарорига кўра, аёл ҳомила ҳаётга лаёқатли бўлгунга қадар ҳомиладорликни ўз хоҳишига кўра тугатиш ҳуқуқига эга. Ушбу қарор контекстида яшовчанлик автономияни, "онанинг танасидан ташқарида, шу жумладан тиббий ёрдам билан мавжуд бўлиш қобилиятини" англатади. Автономияга эришишнинг тахминий вақти 7 ой (28 ҳафта) аммо, чегарани 24 ҳафтага тушириш мумкин. Ҳомиладорликнинг кейинги босқичларида фақат ҳомиланинг сақланиши она учун хавф туғдирса, аборт қилиш мумкин. Бу қоида “Дое Болтонга қарши” ишидаги қарор билан ўрнатилди. Қарор, ўн тўртинчи тузатишнинг тегишли жараён бандидан келиб чиқадиган шахсий дахлсизлик ҳуқуқига асосланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг