АҚШда 172 нафар йўловчиси бор самолёт ёниб кетди (видео)

Олам

image

АҚШнинг Колорадо штатидаги Денвер аэропортида American Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ёниб кетди. Ҳодиса аэропорт биноси яқинидаги тўхташ жойида содир бўлган. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Телеканал эълон қилган видеолавҳаларда самолётдан қалин қора тутун чиқаётгани акс этган. American Airlines авиакомпанияси баёнотига кўра, самолётдаги 172 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси муваффақиятли эвакуация қилиниб, аэропорт биносига олиб ўтилган. Компания хабарида айтилишича, Денвер аэропортига хавфсиз қўнгандан сўнг 1006-рейс самолётининг двигателида муаммо юзага келган.

АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига кўра, American Airlines самолётининг двигатели самолёт Денверга қўниш йўналишидан оққач аланга олган. Оқибатда йўловчилар шошилинч фавқулодда шиширилувчи трап ёрдамида эвакуация қилинган.
 
Boeing 737-800 самолёти Колорадо-Спрингс – Денвер йўналиши бўйлаб 1006-рейсни амалга ошираётган бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 17:15 атрофида самолёт Денверга режалаштирилган йўналишдан четга чиққан. АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига кўра, экипаж парвоз вақтида двигателда кучли тебранишлар кузатилгани ҳақида хабар берган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида S7 Airlines'га тегишли Boeing 737-800 (РА-73669) самолётининг ғилдираги чиқиб кетган эди. Кўп ўтмай, йўловчилар тўғридан тўғри учиш-қўниш йўлагида туширилган ва улар багажлари билан терминалга етказилган. Boeing 738 эса эксплуатациядан вақтинча четлатилган бўлиб, бир неча соат ўтгач, перронга эвакуация қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг