АҚШ жазосиз қолишини кўз-кўз қилмоқчи – Лавров
Олам
−
03 Август 2022
14161АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга сафари Вашингтоннинг ўзининг жазосиз қолиши ва унга ҳамма нарса мумкинлигини кўрсатиши билан боғлиқ. Бу ҳақда бугун, 3 август куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мьянма Ташқи ишлар вазири Вунна Маун Лвин билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Уларни (америкаликлар) нима ундаганини муҳокама қилмайман, аммо бу Украинадаги вазиятга нисбатан биз айтаётган чизиқни акс эттиради, менда шубҳа йўқ. Бу ҳаммага ва барчага жазосизлигини ҳамда ҳамма нарса мумкинлигини исботлашга уриниш”, дейди Лавров.
Россия ТИВ раҳбари “бу Хитой Халқ Республикаси учун нимани англатишини жуда яхши билган ҳолда, аслида бундай ғазаблантирувчи вазиятни яратиш учун бошқа сабаб кўрмаслигини” таъкидлади.
Нэнси Пелоси 2 август куни кечқурун Тайпейнинг Соншан аэропортига етиб келди, бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг 1997 йилдан бери оролга қилган илк сафари бўлди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчининг ташрифига кескин норозилик билдирди ва уни қоралади. Унинг сафари “Ягона Хитой” тамойили ва учта Хитой-АҚШ коммюникелари қоидаларини жиддий равишда бузиши урғуланди. Пекин, шунингдек, Вашингтонни Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланишни тўхтатишга чақирди. Бундан ташқари, дипломатик департамент мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришига ишонтирди.
Оқ уйнинг фикрича, Пелосининг Тайванга ташрифи Хитой суверенитетини бузмаган, АҚШ маъмурияти эса “ўзини қўрқитишга йўл қўймаслигига” ишонтирган. Америка расмийлари минтақада кескинликнинг кучайишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидламоқда.
Кремль Пелосининг сафарини минтақадаги кескинликни кучайтирувчи провокация деб атади. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков дунёнинг барча давлатлари буни қайд этаётганига эътибор қаратди ва Россиянинг Хитой билан бирдамлигини қайд этди.
Хитой ҳарбийлари Пелоси ташрифидан кейин шай ҳолатга келтирилди. Армия Тайвань атрофидаги бир нечта нуқтада ҳарбий машғулотлар бошлади.
Тайвань ва АҚШ муносабатлари
Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учрагач, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутларини сақлаб қолган.
Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, уларни ХХР билан ўрнатган. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда. 2020 йилда АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп маъмурияти Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида Тайвань билан алоқа ва алмашинувларни сезиларли даражада фаоллаштирди, бу эса ХХР расмийларининг норозилигига сабаб бўлди.
АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчисидир. Жорий йилнинг апрель ойида Давлат департаменти Patriot зенит-ракета тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича 95 миллион долларлик шартномани маъқуллади.
LiveБарчаси