АҚШ янги турдаги дронини синовдан ўтказмоқда

Олам

image

Американинг янги турбореактивли “Гремлин” дрони бир ярим соатли синов парвозидан сўнг қулаб тушди. Бу ҳақда Dynetics компанияси хабар бермоқда.

Дастлаб қурилма муваффақиятли ишга туширилди ва 1 соату 44 дақиқа ҳавода бўлди. Двигетиллар ўчирилган вақтда ерга тушишига кўмаклашадиган парашютлари очилмай қолди. Дрон пастга қулаб, портлаб кетди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, носозликлар синов жараёнларига халақит бермайди. Чунки бундан дрондан 5 та яратилган бўлиб, захирада яна 4 таси бор. Дастлабки парвоз вақтида кейинги синовлар учун зарур маълумотлар олинган.   

Маълумот учун: Аввалроқ АҚШ ҳукумати янги дрон устида иш олиб борилаётгани, улар душман ҳаво мудофаа тизимига зарба бериш учун худди арилар тўдаси сингари ҳужумга ўтишга ихтисослаштиргани ҳақида маълумот берган эди.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ дрон Dynetics

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг