АҚШ Ямандаги тураржой ҳудудига зарба берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлари АҚШнинг Яман ғарбидаги Ходейда шаҳридаги тураржой ҳудудига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти нафарга етганини, 16 нафари яраланганини маълум қилди. Бу ҳақда ҳусийлар назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда сўз боради,

Қайд этилишича, ҳужум Ҳодейда шаҳрига қарашли ал-Ҳевак туманидаги Эмин Муқбил ҳудудини нишонга олган.

Шунингдек, ҳужум қилинган ҳудудда вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкинлигига аниқлик киритилди. Тиббиёт ва қутқарув хизматлари қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

Ҳусийлар ҳаракатининг ҳарбий вакили Яҳё Сариянинг маълум қилишича, улар Ал-Жавф вилоятида АҚШнинг MQ-9 Reaper разведка ва ҳужумчи учувчисиз учоғини уриб туширган.

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз маҳаллий ишлаб чиқарилган ракета ёрдамида Ал-Жавф вилояти ҳаво ҳудудида душманлик миссияларини бажараётган АҚШнинг MQ-9 Reaper учувчисиз самолётини уриб туширишга муваффақ бўлди, дейди у.

Сариянинг маълумотларига кўра, бу охирги 10 кун ичида ҳусийлар томонидан Яман ҳаво ҳудудида йўқ қилинган учинчи MQ-9 Reaper. Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, 2023 йилнинг октябрида Яқин Шарқда можаро авж олганидан бери Яман ҳусийлари Американинг шу турдаги 18 та учувчисиз самолётини уриб туширган. Конгресс тадқиқот хизмати маълумотларига кўра, ҳар бир шундай қурилма тахминан 30 миллион доллар туради.

Яманга ҳаво ҳужумлари

7 март куни ҳусийлар Исроилга инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига рухсат бериш учун тўрт кун муҳлат беришларини эълон қилиб, акс ҳолда, Исроилга қарши денгиз амалиётларини қайта бошлаш билан таҳдид қилди.

15 март куни эса АҚШнинг Президенти Дональд Трамп Truth Social платформасидаги баёнотида ҳарбийларга Ямандаги ҳусийларга қарши “кенг миқёсдаги зарба” беришни буюрганини эълон қилди.

Бунга жавобан ҳусийийлар етакчиси Абделмалик ал-Ҳусий ҳужумлар давом этса, Америка самолётлари ва жанговар кемалари нишонга олинишини ва денгиз блокадалари АҚШга қадар узайтирилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг