АҚШ Яқин Шарққа қўшимча куч юборади
Олам
−
17 Июнь 4990 1 дақиқа
АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Пентагонга Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юборилиши бўйича кўрсатма берганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг X саҳифасида ёзди.
“Мен Қўшма Штатларнинг Марказий қўмондонлиги масъулиятли зонага қўшимча кучлар ва воситаларни жойлаштириш бўйича кўрсатма бердим”, деб ёзди Хегсет.
Унинг сўзларига кўра, бу кучлар АҚШ Қуролли кучларини ҳимоя қилиш мақсадида юборилади. Пентагон раҳбари ушбу ҳаракат минтақадаги мудофаа позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп барчани зудлик билан Эрон пойтахти Теҳронни тарк этишга чақирганди. Шунингдек, АҚШ етакчиси Яқин Шарқда юзага келган вазият туфайли Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоларини Оқ уйда йиғилиш ўтказишни сўраган ва Канадада ўтаётган G7 саммитини вақтли тарк этган.
Live
Барчаси