АҚШ Яқин Шарқдаги иштирокини кучайтириши мумкин – Пентагон
Олам
−
20 Ноябрь 2021
4099АҚШ Яқин Шарқда муҳим ҳарбий иштирокини сақлаб қолади ва зарурат туғилса, уни оширади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилди.
“Бизда (минтақада) жуда реал куч бор. Биз уни қўллаб-қувватлай оламиз ва шундай қиламиз ҳам. Агар керак бўлса, қўшимча кучларни ўтказамиз ва буни тезроқ амалга оширамиз", - деган у Баҳрайндаги “Манама диалоги” анжуманида.
Остиннинг қўшимча қилишича, АҚШ дипломатияга устувор аҳамият қаратади ва ҳарбий кучни қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида кўради.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Яқин Шарқда “кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришни талаб қилмоқда”, бу минтақа дуч келаётган таҳдидларни акс эттириши мумкин.
Улар орасида Остин коронавирус пандемияси, иқлим инқирози, ядровий қуролларнинг тарқалиши муаммолари, экстремистик гуруҳлар фаолияти, шунингдек “Эроннинг террорчи тузилмаларни қўллаб-қувватлаши”ни санаб ўтган.
Унинг таъкидлашича, Эрон дронларининг зарбалари АҚШнинг жангариларга қарши курашига тўсқинлик қилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15