АҚШ ва “Толибон” иккинчи бор музокара ўтказди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ вазирликлараро делегацияси Қатарда Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган “Толибон” ҳаракати вакиллари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс маълумот берди.  

“Афғонистон бўйича махсус вакил Томас Уэст 29-30 ноябрь кунлари юқори даражадаги вазирликлараро делегацияга бошчилик қилди... Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида “Толибон” ва технократик мутахассислар билан миллий манфаатларга оид масалалар бўйича музокаралар олиб борди”, дейилади пресс-релизда. 

Таъкидланишича, Америка делегацияси таркибида Давлат департаменти, Молия вазирлиги, USAID ва разведка ҳамжамиятининг вакиллари бўлган. 

“АҚШ делегацияси “Толибон” очиқдан-очиқ берган ваъдаларини бажариши зарурлигини таъкидлади: Афғонистон ҳудудидан ҳеч қандай давлатга таҳдидларга йўл қўймаслик, Америка фуқаролари ва биз учун махсус мажбуриятларга эга бўлган афғонлар учун хавфсиз чиқишни таъминлаш, барча афғон фуқароларининг, шу жумладан аёллар, қизлар ва озчиликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш”, деган Прайс. 

Унинг сўзларига кўра, делегациялар Афғонистондаги гуманитар инқирозни ҳал қилиш бўйича шошилинч халқаро саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилган. 

Бу Афғонистондан хорижий қўшинлар олиб чиқиб кетилган ва тинч аҳолини уюшган ҳолда эвакуация қилиш якунланганидан кейин АҚШ расмийларининг “Толибон” билан иккинчи учрашувидир. 

Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашув жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари ўтказилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг