АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси 3 ой давом этади – ОАВ

Олам

image

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси сентябргача давом этиш эҳтимоли мавжуд. Бу ҳақда Исроилнинг юқори мартабали расмийларига таяниб, “Axios” нашри хабар берди.

Нашр журналисти Барак Равиднинг маълум қилишича, Вашингтон ва дунёнинг бошқа пойтахтларидаги расмийлар операция узоқ давом этиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда.

Равиднинг айтишича, у АҚШ Президенти маъмурияти ҳамда иттифоқчи давлатлардан бўлган уч нафар вакил билан суҳбатлашган. Уларнинг фикрича, ҳатто ҳарбий ҳаракатлар интенсивлиги камайган тақдирда ҳам, Яқин Шарқдаги беқарорлик сентябргача давом этиши мумкин.

Бундан бир кун олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция тез орада тугашини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда “деярли нишонга олинадиган объектлар қолмаган”.

Аммо бундан бир ҳафта олдин у уруш қўйилган мақсадларга эришилмагунча давом этишини билдирган эди.
Бошқа ОАВлар эса Пентагон ҳужжатларига таяниб хабар беришича, операция дастлаб камида 100 кун давом этиши режалаштирилган. Бу эса уч ойлик таҳминга янада яқин келади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон билан музокаралар бошлаш бўйича Яқин Шарқ давлатлари таклифларини рад этганди. Оқ уй нинг юқори лавозимли амалдори Трамп барча музокара ташаббусларини рад этганини ва асосий эътиборни Эроннинг ҳарбий салоҳиятини янада заифлаштириш мақсадида урушни давом эттиришга қаратганини тасдиқлаган.

Эронлик манбанинг айтишича, мамлакатнинг хавфсизлик масалалари бўйича бош вакили Али Ларижоний ва Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳам Уммон орқали ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни ташкил этишга уринган. Ушбу музокараларда Жей Ди Вэнс иштирок этиши мумкин эди, бироқ бу учрашувлар амалга ошмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг