АҚШ ва Исроилнинг Эрондаги қурбонлари сони 1330 дан ошди

Олам

image

АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1332 кишига етди. Бу ҳақда бугун, 6 март куни Эрон Қизил Ярим ой жамияти хабар берди.

“Америка-Исроил уруши бошланганидан бери 1332 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилди”, деб ёзади “Al Jazeera” телеканали жамият баёнотига таяниб.

Бундан ташқари, кўнгиллилар ўзларининг Telegram-каналларида Америка-Исроил тажовузи туфайли 3,6 мингга яқин фуқаролик объектлари, жумладан, 3 мингдан ортиқ тураржой биноси, 520 га яқин савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, 14 та шифохона ҳамда Қизил Ярим ойнинг тўққизта маркази зарар кўрганини хабар қилмоқда.

Қизил Ярим Ой жамияти, шунингдек, Эрон шимоли-ғарбидаги Маҳобод шаҳридаги бўлими авиация зарбасига учраганини билдирди. Ҳужум оқибатлари акс этган фотосуратларга кўра, кўнгиллилар биноси деярли бутунлай вайрон бўлган. Бир нафар ходим жароҳатланган.

Бунгача кеча, 5 март оқшомида “Fars” Эрон жанубидаги Шероз шаҳри чеккасидаги Зибошеҳр шаҳарчасида тез ёрдам станцияси ва болалар майдончасига берилган зарба оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Ҳалок бўлганлар орасида тез тиббий ёрдам хизматининг икки нафар ходими ҳам бор.

Шунингдек, Эроннинг SNN телеканали 5 март куни АҚШ ва Исроилнинг Эрон шимолига қилган ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани, яна 12 киши, жумладан бир неча бола жароҳатланганини хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳарбий қўмондонлигининг “Хатам ал-Анбия” марказий штаби Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига ҳужуми оқибатида камида 100 нафар АҚШ денгиз пиёдаси йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг