АҚШ ва Исроил ўртасида йирик қурол-яроғ битими имзоланди – ОАВ
Олам
−
26 Январь
7060АҚШ ва Исроил Тель-Авивга катта миқдордаги F-35 ва F15 AI самолётлари ҳамда Apache ҳужум вертолётларини етказиб беришни ўз ичига олган йирик битимни имзолади. Бу ҳақда Вашингтон билан келишувни имзолашда иштирок этган Исроил Мудофаа вазирлиги вакилларига таяниб, “Chanel 12” телеканали хабар берди.
“Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасида Ғазо секторида давом этаётган уруш пайтида драматик қурол-яроғ битими имзоланди. Яқин кунларда Исроил армияси уч янги эскадриля ва минглаб ўқ-дорилар билан таъминланади”, дейилади хабарда.
Исмини ошкор этмаган расмийлар келишув Исроил армиясига кўп сонли F-35 ва F15 AI самолётларини, шунингдек, Apache ҳужум вертолётларини етказиб беришни ўз ичига олишини билдирган. Уларнинг айтишича, Ғазодаги уруш ва шимолда “Ҳизбуллоҳ” билан тўқнашувлар фонида имзоланган келишув "ўта амбицияли".
Қайд этилишича, келишув жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу Фаластин ва Ғазо секторидаги қирғинларнинг интенсивлигини янада жиддийроқ даражага олиб чиқади. Бундан ташқари, келишув фавқулодда ҳажмга эга бўлгани сабабли етказиб бериш бир неча кун ичида бажарилиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь