АҚШ ва Британия ҳусийларга қарши жиддий зарба берди
Олам
−
09 Февраль
5253АҚШ ва Буюк Британия Қуролли кучлари Ямандаги ҳусийлар ҳаракати нишонларига бир қатор ҳужумлар уюштирди. Бу ҳақда "Al Masirah" телеканалига асосланиб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Қизил денгиз соҳилида жойлашган Ходейда провинциясидаги “Рас-Иса” порти ҳудудига камида учта авиазарба берилган. Қурбонлар, жароҳатланганлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шунингдек, “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Ғазо секторидаги можаро туфайли Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштириши ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози орқали ўтишига рухсат бермаслигини билдирган.
АҚШ расмийлари “Ансор Аллоҳ”нинг ҳаракатларига жавобан Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш мақсадида халқаро коалиция тузилгани ва “Prosperity Guardian“ операциясига тайёргарлик кўрганини эълон қилди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб Исроилга алоқадор кемаларга ҳужум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳусийлар Қизил денгизда Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британиянинг кемаларига ҳужум қилган эди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь