АҚШ ва Ҳиндистон Покистонни “тартибга чақирди”
Олам
−
12 Апрель 2022
13607Нью-Деҳли ва Вашингтон Покистонни террорчилик фаолияти учун мамлакат ҳудудидан фойдаланишни истисно қилишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ ва Ҳиндистон Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари иштирок этган “икки плюс икки” форматидаги музокаралар якунлари бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда айтилади.
“Вазирлар Покистонни ўз назорати остидаги ҳудуддан террорчилик ҳужумлари учун фойдаланилмаслигини таъминлаш учун зудлик билан, самарали ва қайтариб бўлмайдиган чоралар кўришга чақирди”, дейилади ҳужжатда.
Улар, шунингдек, 2008 йил 26 ноябрдаги Мумбайда 160 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужумлар ва икки ҳинд аскарининг ўлимига сабаб бўлган 2016 йилдаги Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларининг Патҳанкот базасидаги ҳужумлар айбдорларини жавобгарликка тортишга чақирган.
Нью-Деҳли ва Вашингтон, шунингдек, экстремистик фаолиятга алоқадор террорчи гуруҳлар ва шахсларга қарши чора-тадбирлар ҳақида маълумот алмашишга келишиб олган.
“Вазирлар зўравон радикализм, интернетдан террористик мақсадларда фойдаланиш ва террорчиларнинг трансчегаравий ҳаракатига қарши курашишга ваъда берди”, дейилади ҳужжатда.
Маълумот ўрнида, кеча, 11 апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнатх Сингх иштирок этган.
LiveБарчаси