АҚШ ва ҳамкорлари бу ҳафта Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилади
Олам
−
22 Февраль 2023
3552АҚШ маъмурияти ва Вашингтоннинг ҳамкорлари шу ҳафта Россияга қарши янги санкциялар эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 21 февраль куни Варшавадаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ ўз иттифоқчилари билан биргаликда Украинадаги “махсус ҳарбий операция” учун Россиянинг бадал тўлаши чораларини кўрмоқда.
“Биз тарихдаги ҳар қандай давлатга қарши ҳаракат қилган энг йирик санкция режимини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бу ҳафта ҳамкорларимиз билан биргаликда янги санкцияларни эълон қиламиз”, дейди Байден.
Эслатиб ўтамиў, 20 февраль куни АҚШ Президенти Жо Байден давлат раҳбари сифатида илк бор Киевга ташриф буюрди. У украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашиб, Украинага яна 500 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини айтди ва ҳафта охиригача Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилиниши билдирди.
LiveБарчаси