АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликка доир қонунчилик халқаро стандартларга мослаштирилишидан умидвор
Жамият
−
16 Ноябрь 2022
3952Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланишидан аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов билан бирга АҚШда бўлиб, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакиллари, жумладан, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси раҳбарияти, шунингдек, Institut Global Engagement ва Хельсинки Комиссияси экспертлари билан музокаралар ўтказди.
Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг доимий аъзолари Эрик Уҳланд, Стивен Чнак ва Френк Вулф ҳамда Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг бошқа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.
Хусусан, диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар ва диний ташкилотларга оид қонунчиликни либераллаштириш Америка томони билан атрофлича муҳокама қилинган. Ўзбекистонда диний эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари алоҳида таъкидланган.
Комиссия аъзолари Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги вазиятни яхшилаш бўйича салмоқли саъй-ҳаракатлар амалга оширилганини эътироф этган. Улар бу борадаги ислоҳотларни давом эттириш, қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларга умид билдирган.
Учрашув якунлари бўйича томонлар диний эркинликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун доимий ишчи мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси 1998 йилдаги Диний эркинлик тўғрисидаги халқаро қонунга мувофиқ икки партиявий асосда тузилган АҚШ ҳукумати учун мустақил маслаҳат органидир. Комиссия дунёда дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини назорат қилади ва бу соҳада тегишли сиёсий тавсияларни Президент, Давлат котиби ва АҚШ Конгрессига тақдим этади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон делегациясининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича АҚШ комиссияси (Хельсинки комиссияси) вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Хелсинки Комиссияси 1975 йилда Конгресс томонидан тузилган АҚШнинг мустақил агентлигидир. Хельсинки Якуний Актига ва ЕХҲТ доирасидаги мамлакатлар томонидан қабул қилинган бошқа мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш ва рағбатлантириш. Комиссия Вакиллар палатасининг 9 аъзоси ва АҚШ Сенатининг 9 аъзосидан, шунингдек, Давлат департаменти, Пентагон ва Савдо вазирлигидан биттадан аъзодан иборат. Ҳозирда тузилмани конгрессмен Себастян Коен ва сенатор Бен Кардин бошқармоқда.
Учрашувда Хельсинки комиссиясининг етакчи мутахассиси Уильям Коннор, сиёсат бўйича маслаҳатчиси Жордан Уорлик, Комиссиянинг ЕХҲТдаги АҚШ миссиясидаги вакили Ченнон Симрел, сиёсий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Бахтиёр Нишонов иштирок этган. Америка томони Ўзбекистон сўнгги йилларда эришилган салмоқли ютуқлар ва ҳаётнинг барча жабҳаларида ижобий натижаларга эришаётганини алоҳида таъкидлаган.
Бундан ташқари, экспертлар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солишдаги ролини юқори баҳолаган. Улар 2021 йил август ойида Афғонистондан чет эл фуқароларини эвакуация қилишда Тошкент томонидан кўрсатилган ёрдамни мамнуният билан қайд этган.
Фахрий президент Крис Сипл ва Глобал жалб қилиш институти вице-президенти Жеймс Чен билан учрашувда диний плюрализм ва конфессиялараро тотувликни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Суҳбат чоғида Institut Global Engagement вакиллари амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, диний эркинликларни ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифини ташкил этиш ташаббусини юқори баҳолаган.
LiveБарчаси