АҚШ Ўзбекистон Конституциясининг ўзгараётгани бўйича қандай фикрда?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистонга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник QALAMPIR.UZ таҳририятига ташриф буюриб, интервью берган эди. Суҳбат давомида элчи Ўзбекистонда 30 апрель куни ўтказилиши кутилаётган референдум бўйича АҚШ позициясини билдирди.

Хеникнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда Конституция ўзгартирилса, у фақат қоғозда қолиб кетмаслиги керак. АҚШ янги қонунларнинг амалда ҳам ишлашини муҳим жиҳат сифатида кўради.

“Биз Конституциявий референдумни жуда яқиндан ўрганяпмиз. Унда кўплаб ижобий ўзгаришларни – ишчиларни ҳимоя қилиш, аёлларни ҳимоя қилиш борасидаги қадамларни кўряпмиз. Ҳокимиятлар бўлиниши кучаймоқда ва Олий Мажлисга кўпроқ ваколатлар берилмоқда”, дейди элчи.

Унинг айтишича, буларнинг барчаси ижобий ўзгаришлар. Конституцияни ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик эса Ўзбекистон фуқароларининг ўз иши ҳисобланади.

“Биз муҳим деб билган бошқа бир жиҳат шуки, агар ушбу Конституция ўзгартирилса, бу ўзгаришлар шунчаки қоғозда қолиб кетмайдими? Амалда ҳам ишлайдими? Умуман олганда биз Ўзбекистонни айни вақтдаги ва қолган барча ислоҳотларида қўллаб-қувватлашимизга ишонамиз”, дейди Жонатан Ҳеник.


Мақола муаллифи

Теглар

элчи Жонатан Ҳеник

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made