АҚШ уриб туширилган Хитой ҳаво шарини текширди. У ростдан ҳам разведка учун ишлатилганми?
Олам
−
08 Февраль 2023
15986Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафтада АҚШ ҳаво ҳудудида Хитойга тегишли бўлган ҳаво шари аниқланган ва ҳафта охирида АҚШ ҳарбийлари шарни денгизга уриб туширганди. АҚШ денгиз кучлари океанга қулаган шарга етиб борди ва уни текширди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво шари Хитой жанубидаги денгиз ҳарбий базаси жойлашган Хайнан оролидан учирилган бўлиб, ундан разведка мақсадларида фойдаланилган. Исмини ошкор этмаган АҚШ расмийлари бундай ҳаво шарларидан стратегик аҳамиятга эга давлатлар ҳақида разведка маълумотларини йиғишда фойдаланилганига ишонишларини айтган.
Шунингдек, Америкаликлар Вашингтон ва Пекинда 40 та мамлакатдан келган хорижий дипломатлар билан ушбу ҳаво шари юзасидан брифинг ўтказиб, уларни жосуслик хавфидан огоҳлантирган. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Венди Шерман ҳам 150 га яқин хорижий дипломатларга “жосус шар” ҳақида маълумот берган.
“Биз ушбу турдаги операцияларга мойил бўлиши мумкин бўлган дунё мамлакатлари билан имкон қадар кўпроқ нарсани баҳам кўришимизга ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз”, деган Венди Шерман.
Эслатиб ўтамиз, Хитой мазкур ҳаво шари метериологик мақсадларда фойдаланилгани, шамол туфайли йўналишини ўзгартирганини айтган ва АҚШни ҳаво шаридан фойдаланиб, провокацион ҳаракатларни кучайтирганликда айблаган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси