АҚШ Украинанинг Қримга ҳужум қилиши учун “яшил чироқ ёқди”
Олам
−
26 Апрель
12659Вашингтон Киевга узоқ масофали ATACMS ракеталарини яширинча етказиб бериш орқали, Украина Қуролли кучларининг Қримдаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилишига рухсат берди. Бу ҳақда "The New York Times" ўз манбаларига таяниб, хабар берди.
Бундан ташқари, ушбу ракеталар мамлакатнинг бошқа босиб олинган ҳудудларидаги рус армиясининг орқа чизиқларига зарба бериш учун ишлатилиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, янги қурол 300 километргача бўлган узоқликдаги нишонларга аниқ зарба бера олади. Шунга қарамай Киевнинг қўлига тушган ракеталар сони ҳалигача очиқланмаяпти.
"Оқ уй узоқ масофали ATACMS қуролларининг жабрдийда украинларга берилиши ҳақидаги қарори Германиянинг TAURUS қанотли ракеталарини Киевга жўнатиши учун туртки бўлишидан умидвор", дейди исмини ошкор қилишни истамаган америкалик юқори мартабали амалдор нашрга.
Унинг айтишича, яқин орада Германия ҳам узоқ масофали ракеталарини Украинага беришга рози бўлиши мумкин.
LiveБарчаси