АҚШ Украинага термоядровий бомба жойлаштириши мумкин – ОАВ
Олам
−
11:35
4031АҚШ Россиянинг “Орешник” баллистик ракетаси билан Днепропетровскдаги ҳарбий заводга қилган ҳужумига жавобан B-61 термоядровий бомбаларини Польша ёки Украинага жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “The National Interest” журнали хабар берди.
Манбага кўра, Украинага термоядровий қурол бериш ғояси “асоссиз ва хавфли” бўлса-да, Украинадаги урушнинг ривожланиши бундай эҳтимолни истисно этмайди. Қайд этилишича, АҚШнинг ядровий арсеналида бошқа кучли қуроллар бўлса-да, B-61 бомбалари энг яхши танлов бўлиши мумкин.
Маълумот учун, B-61 термоядровий бомбалари НАТОнинг стратегик мудофаа қуроллари қаторидан жой олган бўлиб, аввал Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркияда жойлаштирилган. Улар F-35 қирувчи самолётлари ва бошқа ташувчилар орқали етказилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Минскка ташрифи чоғида Россия ва Беларусь ўртасидаги хавфсизлик кафолатлари мавжуд барча кучлардан, жумладан, Россиянинг ядро қуролидан фойдаланишни назарда тутишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси