АҚШ Украинага кибероперациялар бўйича мутахассислар жўнатди
Олам
−
25 Апрель 2023
3935АҚШ Пентагон қошида фаолият юритувчи Cyber National Mission Force (CNMF)нинг 43 нафар аъзосини Киев манфаатлари йўлида кибероперацияларда иштирок этиш учун Украинага юборди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари киберқўмондонлиги бўлинма бошлиғи генерал Уилям Ҳартман маълум қилди.
"Биз умумий душманларни овлайдиган, воситалар ва имкониятлар топадиган мудофаа операциялари гуруҳларини юбормоқдамиз", дейди Ҳартман.
Унга кўра, CNMF бўлими 43 нафар ходимни Украинага жўнатган.
Таъкидлаш жоизки, АҚШ 2018 йилдан буён кибертаҳдидларга қарши курашиш учун компьютер олимларини бошқа мамлакатларга жўнатиб келади ва шундан бери 20 та давлатда, жумладан, Албания, Шимолий Македония, Украина, Хорватия, Черногория ва Эстонияда кибертаҳдидларга қарши 47 та операция ўтказган. Мисол учун, 2022 йилда CNMF ходимлари уч ойлик иш сафари давомида Литва компьютер тармоқларини ўрганган ва маълумотларни АҚШ ҳукуматига юборган.
2022 йил декабрь ойида АҚШ Киберқўмондонлиги веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Пентагонда жами 2000 дан ортиқ ходимлардан иборат 39 CNMF гуруҳи мавжуд. Улар орасида қуролли кучларнинг барча бўлинмалари ходимлари, шунингдек, Миллий хавфсизлик агентлиги ва Мудофаа разведка бошқармаси вакиллари бор.
LiveБарчаси