АҚШ Украинага хиёнат қилди – “Forbes”
Олам
−
04 Февраль
39326АҚШ Украинага ёрдамни қисқартириш ва унга яна 61 миллиард доллар ажратишдан амалда бош тортиш орқали Киевга хиёнат қилди. Бу ҳақда Американинг “Forbes” журнали ёзди.
Қайд этилишича, декабрь ойи охирида АҚШнинг Украинага кўрсатган ёрдами тугаган ва АҚШ Конгрессидаги республикачилар Президент Жозеф Байденнинг ҳарбий харажатларга яна 61 миллиард доллар сарфлаш ҳақидаги таклифига овоз беришдан бош тортганида, Украина артиллерия батареялари биринчи хиёнатни ҳис қилган.
Шунингдек, ўтган ёзда Украина артиллерияси Россия артиллерияси билан паритет бўлгани, аммо бугунги кунда вазият кескин ўзгаргани қўшимча қилинган.
“Яқингача, яъни 2023 йил ёзида Украина артиллерияси Россия артиллериясига тенг, ҳатто, ундан ҳам устун эди. Бугунги кунда Россия Украина Қуролли кучларига ракета зарбалари беришда беш баравар устунликка эга”, дейилади мақолада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг бир кечада йигирмага яқин дрон билан Украинанинг инфратузилмасини нишонга олиши оқибатида марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларда электр энергияси узилгани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси