Дрон ҳужумлари ортидан Украина аҳолиси электрсиз қолди
Олам
−
03 Февраль
8526Россиянинг бир кечада йигирмага яқин дрон билан мамлакатнинг инфратузилмасини нишонга олиши оқибатида марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларда электр энергияси узилди. Бу ҳақда Днепропетровск вилояти ҳарбий бошқармаси раиси Сергей Лисак ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, 64 та шаҳар ва аҳоли пунктлари, Днепропетровск вилоятининг 15 мингга яқин фуқаролари Россия ҳужумлари оқибатида ёруғликсиз қолиб кетди. 3 февралга ўтар кечаси Киевда, шунингдек, Украинанинг Винница, Житомир ва Одесса вилоятларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.
Мулозимга кўра, Кривой Рог шаҳридаги 43 минг абонентни таъминловчи иккита қозонхона ҳам электрдан узилган. Тезюрар трамвай фаолиятига ҳам зарар етказилган. Никополь шаҳрида иккита хусусий уй, хўжалик биноси ва электр узатиш линияси шикастланган. Қурбонлар йўқ.
Бундан ташқари, Франция жума куни икки нафар француз кўнгилли ёрдам ходими 1 февраль куни Украина жанубидаги Херсон шаҳри яқинида Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
“Россиянинг зарбаси оқибатида Украинада икки нафар француз ёрдам ходими ҳалок бўлди. Пасткаш ва жирканч бир ҳаракат. Мен одамларга ёрдам беришга интилаётган барча кўнгиллилар билан бирдамлигимни билдираман”, деб ёзган Франция Президенти Эммануэль Макрон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳамдардлик ва елкадошлиги учун Франция ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
"Россия терроризми чегара ёки қурбонларнинг миллатини билмайди, Франциянинг жасур ёрдам ходимлари одамларга энг сўнгги сонияларгача кўмак берди ва биз уларнинг инсоний фазилатларига кўра доимо миннатдормиз”, деб ёзган Украина Президенти.
LiveБарчаси