АҚШ Украинага қирувчи самолёт етказиб бермоқчи эмас

Олам

image

Оқ уй Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш масаласини ҳалигача кўриб чиқмаётганини, Киевга тез орада энг кўп керак бўладиган қуролларга эътибор қаратишини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби хабар берди.

“Президент биз ҳозирда Украинага F-16 самолётларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқмаётганимизни аниқ айтди. Биз келгуси ойларда уларга энг кўп керак бўлган тизимларга устувор аҳамият беришга ҳаракат қиляпмиз. Булар артиллерия, ўқ-дорилар, ҳаво мудофааси ва зирҳли транспорт воситалари”, дейди Кирби.

Аввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди.  Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ Украинага 2 миллиард евролик ўқ-дори етказиб беришга келишиб олган эди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ қирувчи самолёт Украина Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг