АҚШ Украинага Abrams танкларини жўнатади
Олам
−
25 Январь 2023 8915 1 дақиқа
АҚШ Президенти Жо Байден шу ҳафта Украинага M1 Abrams танклари етказиб берилишини эълон қилади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум бўлишича, 30-50 та жанговар техникага тўғри келадиган Abrams танклари баталони Украинага жўнатилиши мумкин. АҚШ армиясининг батальони 44 та танкдан иборат. АҚШдан ташқари Буюк Британия ва Германия ҳам Украинага турли русумдаги танкларни етказиб бермоқда.
22 январь куни Германия узоқ муҳокамалардан сўнг Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бериши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украинага Royal Forces Challenger 2'нинг тўртта асосий жанговар танкини юборишга рози бўлганди.
Live
Барчаси