АҚШ Украинага 2,6 млрд долларлик қурол-яроғ сотишни маъқуллади
World
−
16:34 446 1 minute
АҚШ Давлат департаменти Украинага умумий қиймати 2,68 миллиард доллар бўлган ўқ-дориларни сотиш ва ҳаво мудофааси тизимларини (ҲМТ) модернизация қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш мумкин бўлган битимни маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 19 сентябрь куни идора матбуот хизмати хабар берди.
Украина АҚШдан ракеталар, лазер билан йўналтириладиган ва узоқроқ масофага мўлжалланган ҲМТ тизимларини, шунингдек, дронларга қарши курашиш учун RPS 202 радиолокация станцияларини сўраган. Битим қурол-яроғ етказиб бериш ва ҲМТ тизимларини модернизация қилиш бўйича хизматлар кўрсатишни назарда тутади.
Давлат департаменти маълумотларига кўра, битим тузилган тақдирда, молиялаштириш Европа мамлакатлари бадаллари ҳамда Жо Байден маъмурияти даврида ажратилган АҚШнинг Ҳарбий молиялаштириш дастури (FMF) маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Идораданинг маълум қилишича, битимни амалга ошириш учун Украинага АҚШ ҳукумати вакилларини ёки Америка пудратчиларини юбориш талаб этилмайди. Давлат департаменти баҳолашича, кутилаётган сотув минтақадаги мавжуд ҳарбий мувозанатни ўзгартирмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Исроилга қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган ҳарбий ўқ-дорилар тўпламини сотишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.