АҚШ Украинадаги кадрлар алмашинувидан хавотирда – “Politico”

Олам

image

АҚШ раҳбарияти Украина ҳукуматидаги кадрлар алмашинувини “хавотир учун сабаб” деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда аноним қолишни хоҳлаган Америка маъмуриятининг юқори мартабали амалдорларига таяниб, “Politico” нашри хабар берди.

“Эҳтимол, хавотирга сабаблар бордир", дейди нашр манбаси Украина вазирларининг истеъфога чиқиши ҳақидаги кетма-кетликни шарҳлаш жараёнида.

Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг кадрлар бўйича қарорларини ҳалигача жиддий танқид қилмаган бўлса-да, Президент ҳукуматни ўзига содиқ одамлар билан тўлдираётганидан бироз хавотирда. Олий Раданинг мухолифатдаги “Европа бирдамлиги” партияси депутати Иванна Климпуш-Цинцадзенинг сўзларига кўра, ҳукуматдаги жорий ўзгаришлар ҳам ҳокимиятнинг Президент ва унинг идораси томонидан марказлаштирилгани, шунингдек, мамлакатда бошқарувнинг жиддий инқирозидан дарак беради.

Маълумот учун, 3 сентябрь куни Украинада олти нафар вазир даражасидаги амалдор лавозимини тарк этди:

  • Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба (2020 йилдан буён фаолият юритади)
  • Бош вазирнинг Европа ва Евро-Атлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина (2020 йилдан буён фаолият юритади).
  • Бош вазир ўринбосари, Украина “Вақтинчалик босиб олинган” ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешук (бу лавозимда 2021 йилдан бери ишлайди).
  • Стратегик саноат вазири Александр Камишин (2023 йил мартидан буён фаолият юритмоқда).
  • Адлия вазири Денис Малюська (2019 йилдан бери лавозимида).
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар вазири Руслан Стрелец (2020 йилдан буён лавозимда).

Бундан ташқари, Зеленский ўз идораси раҳбари ўринбосари Ростислав Шурмани ҳам лавозимидан озод этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг