АҚШ учун қайси давлат асосий таҳдид экани айтилди 

Олам

image

Россия АҚШ учун асосий таҳдиддир. Бу ҳақда Америка Қуролли Кучлари Шимолий қўмондонлиги раҳбари Глен Ван Херк “Air Force Magazine” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.  

“Россия бугунги кунда ватан учун асосий ҳарбий таҳдид. Хитой эмас, Россия”, деган Ван Херк. 

Унинг сўзларига кўра, Хитой “узоқ муддатли таҳдид”, лекин Россия кўпроқ ҳарбий кучга эга. 

“Сув ости кемалари, бомбардимончилар, қанотли ракеталар ва бошқалар: Россия асосий ҳарбий таҳдиддир”, деб хулоса қилган Шимолий қўмондонлик раҳбари. 

Ўз навбатида, Москва бошқа давлатларга нисбатан тажовузкор нияти йўқлигини бир неча бор таъкидлаган. 

Аввалроқ, Пентагон қисқа муддатда Россия АҚШ учун Хитойдан кўра катта муаммо туғдириши мумкинлигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

734

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг