Хитой ёки Россия? Пентагон қайси бири энг хавфли эканини маълум қилди
Олам
−
18 Сентябрь 2021
17170Қисқа муддатда Россия АҚШ учун Хитойдан кўра катта муаммо туғдириши мумкин. Бу нуқтаи назар Пентагон матбуот хизмати томонидан маълум қилинган.
“Россия тобора кучайиб бораётган рақибга айланяпти, у жаҳон миқёсида ўз таъсирини кучайтиришга ва бузғунчилик ролини ўйнашга, шу жумладан Ғарбда низо ташлашга уринишда давом этмоқда”, деган АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Кол Литвада бўлиб ўтган конференцияда.
Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Россиянинг хатти-ҳаракати — Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва киберсоҳада АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари учун асосий муаммо.
“Кўпинча Москва шаффофлик ва башорат қилиш қобилиятига путур етказади, ўз мақсадларига эришиш учун ҳарбий куч ишлатади. Қўшма Штатлар Россиянинг НАТОнинг шарқий “қаноти” ва Қора денгиз минтақасидаги ҳарбий фаолиятини диққат билан кузатишда давом этмоқда”, деган Кол.
Америка Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Россиянинг чақириқларига эҳтиёткорлик билан қарайди.
“Биз Россия билан коллектив кучлар позициясида шуғулланамиз. АҚШнинг Европадаги кучлари кучли, тайёр ва мослашувчан бўлиб қолмоқда, улар ишончли ва самарали тийилиш имкониятини беради”, деган Кол.
LiveБарчаси