АҚШ уч мамлакатни сайловларда аралашганликда айбламоқда
Олам
−
13 Январь 2021
8510Россия, Эрон ва Хитой АҚШдаги Президент сайловларига таъсир ўтказишга уринган. АҚШ Миллий аксил разведка ва хавфсизлик маркази директори Уильям Эванина шундай баёнот билан чиқди, деб хабар берган "The Washington Post".
Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, у ҳар куни Россия, Хитой, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг разведка маълумотларини кузатган.
"Мен таҳдидни кўрдим. Ишонаманки, учала давлат ҳам аралашишга қизиқиш билдирган ва сайловларимизга таъсир ўтказишга уринган", деган Эванина.
Шунингдек, у Россия сайловлар билан боғлиқ таҳдидлар рўйхатида биринчи ўринда эканлигини, аммо ХХР ҳам ўз ўйинини кўрсатаётганини айтган.
Маълумот ўрнида, АҚШда президентлик сайловлари 2020 йил 3 ноябрда ўтказилди. Демократлардан Жо Байден, республикачилардан амалдаги Президент Дональд Трамп сайловда ўз номзоди билан иштирок этди.
Жорий йил 7 январь куни АҚШ Конгресси демократ Жо Байденнинг президентлик сайловларидаги ғалабасини маъқуллади. У 270 дан ортиқ сайловчилар овозини олди.
LiveБарчаси