АҚШ Туркиянинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларига қарши чиқди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
7368Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Сурияда кескинликни пасайтириш зарурлигини таъкидлайди, шунингдек, Туркиянинг "Панжали қилич" операцияси фонида Ироқда мувофиқлаштирилмаган ҳарбий ҳаракатларга қарши. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс кеча, 21 ноябрь куни тарқатган ёзма баёнотида айтилади.
"Қўшма Штатлар Сурия ва Туркияда тинч аҳоли ҳалок бўлгани учун самимий ҳамдардлик билдиради. Биз тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва ИШИД устидан ғалаба қозонишдек умумий мақсадни қўллаб-қувватлаш учун Сурияда вазиятни юмшатишга чақирамиз. Биз Ироқда бу давлат суверенитетини бузадиган ҳар қандай мувофиқлаштирилмаган ҳарбий ҳаракатларга қарши туришда давом этамиз”, дейди дипломат.
Туркия Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар кеча, 21 ноябрь куни республика Қуролли кучлари Сурия ва Ироқдаги “Панжали қилич” амалиётида икки кун ичида 184 нафар террорчи зарарсизлантирганини маълум қилди. Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг “Панжали қилич” операцияси 50 дан ортиқ самолёт ва 20 та дрон иштирокида амалга оширилди. Ердан ҳаво ёрдами артиллерия томонидан таъминланди. Зарбалар Кирдистон ишчилар партияси (КИП) ва унинг Суриядаги бўлинмаси Туркияда тақиқланган “Халқ ўзини-ўзи мудофаа кучлари”нинг базаларига берилган. Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Қандил, Асос, Хакурк ҳудудлари билан бир қаторда Сурия шимолидаги Арап-Пинари, Телл Рифат, Жизре ва Дерик ҳудудларида операция муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.
Туркия матбуоти хабарига кўра, Туркиянинг F-16 қирувчи самолётлари 21 ноябрь куни Туркия чегара шаҳарлари Дамашқ томонидан ўққа тутилганидан сўнг Сурия ҳудудларига зарба беришни давом эттирган.