АҚШ Трампдан юз ўгирмоқда. Унинг рейтинги тушиб кетди
Олам
−
22 Апрель 7398 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трампни маъқуллаш рейтинги 42 фоизгача пасайди. Бу унинг Оқ уйга қайтганидан бери минимал кўрсаткичдир. “Reuters” ва Ipsos ўтказган махсус сўров шуни кўрсатмоқда.
Маълум қилинишича, респондентларнинг 53 фоизи Трампнинг ҳаракатларидан норозилигини билдирган.
Таҳлилчилар рейтингнинг пасайишини Дональд Трамп маъмуриятининг сўнгги қарорлари, айниқса университетлар билан боғламоқда. Апрель ойида Трамп маъмурияти Гарвард университетига 2,2 млрд доллар миқдоридаги грантларни ва 60 млн доллар миқдоридаги узоқ муддатли шартномаларни музлатиб қўйганди.
Сўровда қатнашган аҳолининг аксарияти (59 фоизи) АҚШ жаҳон майдонида ўз таъсирини йўқотмоқда, деб ҳисоблайди. Уларнинг тўртдан уч қисми Дональд Трампнинг 2028 йилда учинчи президентлик муддатига номзодини илгари суришига қарши.
Қатнашувчиларнинг кўпчилиги (83 фоизи) АҚШ Президенти федерал судларнинг қарорларига бўйсуниши кераклигини таъкидлаган. Уларнинг 66 фоизи Трамп миллий музейлар ва театрлар каби етакчи маданий муассасаларни назорат қилмаслиги кераклигини айтган.
Маълум қилинишича, иммиграция масаласида респондентларнинг 45 фоизи Трамп фаолиятини маъқуллаган, 46 фоизи эса маъқулламаган. 16-21 апрель кунлари ўтказилган сўров 4,3 мингдан ортиқ америкаликни қамраб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарвард университети АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти устидан судга мурожаат қилиб, университетга ажратилган давлат маблағларини музлатиш ҳақидаги қарорни бекор қилишни талаб қилганди.
Live
Барчаси