АҚШ “Толибон” билан янги келишувга эришди
Олам
−
13 Февраль 2020
7508АҚШ “Толибон” ҳаракати билан Афғонистондаги зўравонликни етти кунга тўхтатиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Пентагон раҳбари Марк Эспер хабар қилди.
"Америка Қўшма Штатлари ва “Толибон” Афғонистондаги зўравонликни етти кунга қисқартириш бўйича таклифни муҳокама қилди. Мен бу таклифни иттифоқчиларимиз билан муҳокама қиляпман. Биз ҳар доим айтамиз, Афғонистонда ягона ечим бор, у бўлса ҳам сиёсий келишувдир. Шу муносабат билан бунга унга эришилди. Бу ҳақда биз кейинроқ яна маълумот берамиз", деди Эспер Брюсселдаги матбуот анжуманида.
АҚШ ва толиблар 2019 йилда бир неча ой давомида музокаралар олиб боришган эди. АҚШнинг Афғонистондаги вакили Залмай Ҳалилзад ва Доҳадаги “Толибон” сиёсий идораси делегацияси саккиз раундлик музокаралардан сўнг сулҳ битими, чет эл қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши ва умумий афғонлараро тинчлик музокаралари бошланишини ўз ичига олган тинчлик шартномаси лойиҳасини келишиб олган эдилар. Бироқ, сентябрь ойида, Толибоннинг Кобулда ва бошқа бир қатор шаҳарларда амалга оширган ва АҚШ ҳарбийларини ўлдирган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, Президент Дональд Трамп “Толибон” билан музокараларни тўхтатишга ва келишувни бекор қилишга буйруқ берди.
Январь ойи ўрталарида “Толибон” Ҳалилзодга Афғонистонда етти кундан ўн кунгача вақтинча сулҳ тузишни таклиф қилувчи ҳужжат ҳақида хабар берган. Қатарда “Толибон” сиёсий вакилллари ва Ҳалилзод бошчилигидаги Америка делегацияси ўртасида музокаралар қайта бошланганини тасдиқлади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь