АҚШ тайёр бўлди: У Эрон билан музокара ўтказмоқчи

Олам

image
Эрон: Қосим Сулаймоний учун қасос олинди north_east

Эрон: Қосим Сулаймоний учун қасос олинди

АҚШнинг БМТдаги вакили Келли Крафт Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи экани айтилган хат йўллади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги маълум қилди.

Хатда АҚШ халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдидни бартараф этиш учун ҳеч қандай дастлабки шартларсиз Эрон билан жиддий музоркаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган.

Хатда БМТ Низомининг 51-моддасига иқтибос келтирилган. Моддада шахсий мудофаа учун кўрилган ҳарбий чоралар ҳақида БМТ ХКни зудлик билан огоҳлантириш зарурлиги белгиланган.

“Минтақада америка манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилиш зарурати туғилса, АҚШ қўшимча чоралар кўришга тайёр”, дейилади ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Бағдодда эронлик генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Шундан сўнг, Эрон Америкадан қасос олишга ваъда берди. Ўша куннинг ўзида Американинг АҚШдаги элчихонаси ва Бадал авиабазасига ҳужум уюштирилди.

Кеча, 8 январь куни эса Эрон Ироқдаги икки АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирди. Натижада ҳарбий база буткул вайрон бўлгани айтилди. АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳодисага муносабат билдириб, Эронга қарши уруш бўлмаслигини, унинг ўрнига иқтисодий санкциялар кучайтирилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон Қосим Суламоний

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг